Спа-массаж салонлари, тунги клублар ва комютер ўйинлари клубларига уюштирилган рейд тафсилотлари

0 Просмотры
Издатель
Республика пост патрул хизмати ходимлари республика махсус комиссиясининг қарорига асосан каранатинда фаолияти вақтинча тўхтатилган кўнгил очар дам олиш масканларини назорат қилишга киришишди. Назоратнинг биринчи манзили бу пойтахтнинг Олмазор туманидаги компютер ўйинлари маркази бўлиб, бу ер расмий тақиқларга беписанд равишда бўлиб фаолият юритиб келаётган экан. Устига устак мижозларга калян тахлаб бериш хизмати ҳам кўрсатилаётган экан. Соат тунги 22.00дан ошган бўлсада вояга етмаган болаларнинг бу ерда бўлиши ҳайратланарли ҳолат ҳисобланади, бу ерда вояга етмаган болаларнинг ота-онаси ўз болаларини назоратга олган, на бу маркзада ишлаётган иш юритувчи бунга эътибор берган. Навбатдаги манзил пойтахтнинг Миробод туманидаги бар бўлиб, бу ерда мижозларга калян тайёрлаб берилмоқда. Ушбу манзарани кўриб карантин пайтида тақиқланган хизмат турлари бўйича республика махсус комиссиясининг қарори ҳалиям кўпчиликка етиб бормаганини тушуниш мумкин.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
Категория
Массаж
Комментариев нет.